Бухоро вилоятининг расмий делегацияси Туркманистонда

    17 август, 2018 63 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг 2018 йил
    13 августдаги 13685-хҳ-сонлитопшириғигаасосанжориййилнинг 16 август куни Бухоро вилоятининг расмий делегация аъзоларидан иборат 55 нафар,(31 нафар бизнес форум иштирокчилари, 24 нафармаданийтадбириштирокчилари) делегацияаъзолариТуркманистондавлатининг Лебап вилоятига  ташриф буюришди.

         Бухоро вилоятининг расмий делегацияси Ўзбекистон – Туркманистон чегарасида Лебап вилояти раҳбариятиҳамда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги  фавқулотда ва мухтор элчиси томонидан юқори даражада кутиб олинди.

    Тадбир дастурига асосан 16 август куни соат 11-00 да  Лебап вилояти ҳокимлигида икки вилоят раҳбарлари бошчилигидаги расмий делегация аъзоларининг кенгайтирилган тартибдаги музокаралари бўлиб ўтди.

         Музокара давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида икки қардош халқнинг савдо-иқтисодий, туризм ҳамда маданий ҳамкорликни  янада ривожлантириш ва ўзаро товар айрибошлашни кенг кўламли имкониятларини ишга солиш бўйича тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб бериш масаласида келишиб олинди.

         Шундан сўнг расмий делегация Лебап вилояти Туркманобод шаҳрининг марказида барпо этилган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов монументи пойига гул қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

         Делегация аъзолари куннинг иккинчи ярмида, Лебап вилояти Маданият марказида ташкил этилган Ўзбек-Туркман ҳудудий бизнес форуми доирасида икки давлатнинг салоҳиятли тадбиркорларининг маҳсулотлари билан бирма-бир танишиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди.

         Лебап мусиқали драма театрида ташкиллаштирилган Ўзбек-Туркман санъаткорлари иштирокида юқори савияда маданий концерт тадбири бўлиб ўтди. Концерт дастури якунлангандан сўнг Бухоро вилояти делегациясининг Лебап вилоятига қилган ташрифи якунига етди.

         Бухоро вилояти делегация Туркманистон Республикаси Лебап вилоятига қилган ташрифи икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кенг имкониятлар яратилишига замин тайёрлаб, делегация аъзоларига катта таъсуротлар қолдирди.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать