“Қурилиш соҳаси ходимлари куни” кенг нишонланди.

    14 август, 2018 534 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 12 август куни Мирзачўл туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳовлисида “Қурилиш соҳаси ходимлари куни” кенг нишонланди.

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси давлат маслахатчиси Худайберганов Турсунхон Хайдарович кириш сўзи билан очиб берди ҳамда мамлакатимиз қурилиш соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, туманда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, қурилиш индустрияси ва миллий меъморчиликни ривожлантириш, тизимга илғор технологияларни жорий этиш, замонавий бино ва иншоотларни барпо этиш, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш борасидаги катта хизматлари ҳамда соҳага оид давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги фаол иштироки, мамлакатимизнинг қурилиш соҳасини равнақ топтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча юртдошларни касб байрамлари билан табриклаб, тумандаги бир қатор қурилиш соҳаси ходимларига эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқларни топширди.

        

    Ўз меҳнати билан шаҳар ва қишлоқларда, бутун юртимизда янги ишлаб чиқариш корхоналари, муҳим ижтимоий объектлар, муҳташам уй-жойлар, йўл ва кўприклар барпо этиб, ҳаётимизни янада обод, гўзал ва тароватли этиш йўлида фидокорона меҳнат қилиб келаётган олижаноб касб эгаларини кўрамиз.Иқтисодиётимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ижтимоий ҳаётимиздаги улкан ўзгаришлар, жумладан, Мирзачўлда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида белгилаб олган вазифаларимиз соҳа ривожини мутлақо янгича тарзда, замонавий илм-фан ва инновация ютуқлари асосида ташкил этишни талаб этмоқда. Халқимизнинг ҳаёт сифати ва даражасини оширишга бевосита хизмат қиладиган бундай эзгу ишлар ҳақида гапирганда, аҳоли пунктларини қуришда комплекс ёндашув асосида уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга ҳудудларда ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, янги истироҳат боғлари ва хиёбонлар, фавворалар, болалар майдончалари ва спорт масканлари бунёд этилаётганини мамнуният билан таъкидлаш лозим дея таъкидладилар.

         

    Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фавқулотда вазиятлар вазирлигининг махсус гурухи томонидан харбий чиқишлар намойиш этилди.

    Шундан сўнг, тадбирга Тошкент шахридан ташриф буюрган устоз санъаткор Шерали Жўраев, хушовоз хонандалар Гуласал Абдуллаева, Сайёра Қозиевалар  ижросидаги қуй қўшиқлар оммага завқ бағишлади. Сўнгра, “Қах-қаха” жамоаси томонидан хавола этилган кулгили хангомалар ва театрлаштирилган томошалар туман аҳлига кўтаринки кайфият бағишлади.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать