Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови республика саралаш босқичи ғолиби!

    14 август, 2018 110 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 383-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти маданият бошқармаси буйруғига асосан ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик танловининг вилоят босқичида мақом ижрочилиги йўналиши бўйича ғолибликни қўлга киритган, Гулистон санъат коллежи ўқувчиси, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори  Мадина Мамирова жорий йилнинг 9 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танлови республика саралаш босқичида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда 13 август куни Туркистон саройида бўлиб ўтган якуний саралаш босқичида иштирок этди. Республика якуний босқичида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг саралаш босқичи ғолиблари иштирок этишди.

    Якуний саралаш босқич ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать