“Иссык-Куль глазами детей-2018” хамда “Иссык-Куль собирает друзей-2018” номли халқаро танловда Сирдарё вилояти иштирокчилари иккинчи ўринни қўлга киритди.

    14 август, 2018 87 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 13-20 июл кунлари Қирғизистон Республикасида  бўлиб ўтган “Иссык-Куль глазами детей-2018” хамда “Иссык-Куль собирает друзей-2018” V- Халқаро қобилиятли болалар ва ёшлар кўрик-фестивалида, Гулистон шахрида жойлашган 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби хореография йўналиши “Гулистон ғунчалари” (2-3- синф ўқувчилари) рақс ансамбли фахрли иккинчи ўринни қўлга киритиб, ўз санъати билан Сирдарё ёшлари номидан жонажон Ўзбекистонимиз байроғини яна бир бор юксакларга кўтариб, фестивал лауреати бўлди.

    Фестивалда мусиқа ва хореография йўналишлари бўйича МДХ давлатларидан 600 дан ортиқ 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган қобилиятли болалар ва ёшлар иштирок этди. “Гулистон ғунчалари” танловда ижро этган миллий ва рус халқ рақслари ижроси нуфузли хакамлар хайъати аъзоларини хайратга солди.                 Фестивалнинг тақдирлаш маросимидан олдин ўтказилган “Гала концерт”да “Гулистон ғунчалари” рақс ансамбли Сирдарёни акс эттирувчи “Сават рақси”  билан иштирок этиб, фестивал иштирокчиларининг олқишларига сазовор бўлди.

                 Бундан ташқари мактаб директори Н.Рустамова, ва ансамбл рахбарлари Б.Холиқова, Б.Карбузовалар “Социальное партнёрства в творческом воспитание подрастаюшего поколения в системе дополнительного оброзования” деб номланган    Халқаро илмий-амалий конферецияда иштирок этишди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать