Ш.Рашидов туманига хос маросмлар ОАВларда ёритилади

    10 август, 2018 62 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 7 август  куни Шароф Рашидов туман маданият бўлими қошидаги “Зебомхон” фольклор этнографик халқ ансамбли томонидан тайёрланган “Тўн кийдириш”, “Куёв топди”, “Тўш олиб келиш” маросимлари ҳамда  II-тип Шароф Рашидов маданият ва аҳоли дам олиш маркази  қошидаги “Мехригиё” фольклор жамоаси томонидан тайёрланган “Сўқим сўйди”, “Кампир ўлди” маросимларини  Ўзбекистон “Миллий” телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда ОАВларида ёритиш учун тасвирга олиш жараёнлари бўлиб ўтди.

         

    Тасвирга олиш жараёнида “Зебомхон” фольклор этнографик халқ жамоаси “Тўн кийдириш”, “Куёв топди”, “Тўш олиб келиш” маросимларини ҳамда “Мехригиё” фольклор жамоаси “Сўқим сўйди”, “Кампир ўлди” маросимларини қандай ўтказилишини батафсил ижро этиб беришди.

    Ушбу маросмлар тез орада эфирга узатилиши режалаштирилган.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать