“Юртим жамоли”

    09 август, 2018 48 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 9 август куни Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи тарих, табиат, санъат бўлими илмий ходимлари ҳамда 14 – сонли “Гўзал” МТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами олдидан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида тадбир ва “Юртим жамоли” мавзусида фотостендлар кўргазмаси ташкил этилди. 

    Тадбирни санъат бўлими илмий ходими М.Дўлиева очиб берди. Биз мустақилликка эришганимиздан буён, жуда катта муваффатларга эришдек. 27 йил аслида асрларни қаритган тарих учун лаҳзага тенг. Бироқ ана шу йиллар, халқимиз учун нечоғли муҳим аҳамиятга эга бўлганини бугун ҳар биримиз теран ҳис қиламиз. Шу давр мобайнида янги авлод камолга етди. Энг муҳими ҳаётни маъно мазмуни мақсад муддаоси ва онгу дунёқараши тубдан ўзгарган деб ўз сўзини якунлади.

        

    Шундан сўнг Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи табиат бўлими илмий ходими Г.Мелиевага сўз берилди. У ўз сўзида, ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахту камоли каби улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковат, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримизни ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак деб ўз сўзини якунлади. Шундан сўнг, бош мутахассиси Л.Равшанова томонидан музейда ташкил қилинган мустақиллигимиз фотостенд кўргазмалари ҳақида болаларга маълумотлар бериб ўтди. 

      

    Шундан сўнг, 14-сонли “Гўзал” МТМ тарбиячиси З.Махмудовага сўз берилди. Тараққиётимизнинг давомийлиги, биз бугун ардоқлаб вояга етказаётган фарзандларимиз қўлида, уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол она ватанга садоқатли бўлиб етишишлари учун катта имкониятлар кўламини кенгайтиришмиз, улар тақдири ва келажагига жиддий ёндошмоғимизни талаб этади, ҳамда, музей ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. 

    Тадбир сўнгида болалар томонидан тайёрланган рус, инглиз тилларида шеърлар, рақслар намойиш этилди.  

    Тадбир мазмунли ва қизиқарли бўлиб ўтди. 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать