Жиззах Санаторийсида мусиқали кеча ташкил этилди

    09 август, 2018 49 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 8 август  куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонасининг “Жиззах Санаторийси” қошида ташкил этилган кўчма кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси мустақилликгини 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида мусиқали тадбир кечаси ташкил этилди.

    Тадбирда Жиззах Санаторийси дам олувчиси Ҳолмуродов Қудрат ота очиб бериб,  у ўз сўзида “Ўзбекистон равнақи учун, Ватанимизга сидқидилдан ва садоқат билан хизмат қилишга бел боғлаб, халқимизнинг эзгу ниятларини рўёбга чиқаришга аҳд этган сиздай инсонларни кўришимдан ва сиз азизлар билан бўлганимдан бениҳоя хурсандман, сизларни бугунги  мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан чин юракдан табриклайман!” дея йиғилганларга ўзининг самимий тилакларни билдириб ўтди.

       

    Жиззах Санаторийси дам олувчиси Ғуломова Ҳакема она сўзга чиқиб, бугунги тадбир иштирокчиларини мустақиллигимизнинг 27 йиллиги муносабати билан табриклар экан, “Ўзбек халқи собиқ шўро тузимининг азоб уқубатларига салкам 70 йил бардош берди. Неча-неча инсонлар бу юртни озодлиги учун кураш олиб бориб, Ўзбекларни ўзлигини маданятини миллий урф оддатларини сақлаб қолишга бу учун кураш олиб боришди. Жонларини фидо қилишди. Юртимиз 1991 йилда ўзининг забардас йўлбошчиси томонидан мустақил деб эълон қилинди. Биз Ўзбекистонинг биринчи Президенти Ислом Каримов ва Ўзбекистонинг озодлиги йўлида курашган инсонларни доимо қалбимизда мангу сақлаймиз хақларига дуо қиламиз, улардан доимо минатдормиз. Фарзандларимизга, набираларимизга бу инсонларнинг жасоратини айтиб чарчамаймиз. Озод диёримизни бугунги кунда ҳам тинчлигини сақлаб келаётган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Мирамоновичга ҳам чуқур минатдорчилик билдириб қоламан биз кексалар доимо уларни дуо қилишдан чарчамаймиз, дея ўзларининг ажойиб тилакларини билдириб ўтди.

        Тадбир давомида Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ижодкор ходимлари томонидан ватан, озодлик, мустақиликни мадҳ этувчи шерлардан наъмуналар келтирилди.

       

          Ҳамда Кўзи ожизлар кутубхонасининг доимий ёш фойдаланувчилари Рўзибоева Шахзода ижросида ажйиб рақс ижро этилди. Тадбирда Кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари томонидан таёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.

    Жиззих шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази ходими Маҳмудов Ойбек томонидан гўзал қўшиқлар ижро этилди.

          Тадбирни кутубхона ходимаси Д.Ибодова томонидан ижро этилган Мустақиллигимизга бағишлаб ижро этилган қўшиқ якунлаб берди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать