“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”

    09 август, 2018 76 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 7 август  куни Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси  ўқув залида Ўзбекистон Республикаси мустақилликгини 27 йиллиги муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” мавзусида вилоятимизнинг болалар қўғирчоғи театири ривожига муносиб ҳисса қўшган актиёрлари иштирокида учрашув кечаси  ташкил этилди.

        

    Учрашув кечага Кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари, фаол фойдаланувчилари, вилоят Қўғирчоқ театири актиёрлари таклиф этилди.

    Кечада Жиззах вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари томонидан  Ўзбекистонинг шонли тарихини мадх этувчи шерлардан наъмуналар келтирилди. Тадбирнинг асосий мехмонлари саналган  Вилоят қўғирчоқ театирида узоқ йиллардан буён фаолят юритиб келаётган  актиресаларидан З.Мамарахимова ва З.Махмудоваларга сўз берилиб, улар бугунги учрашув кечасига таклиф этилганларидан бағоятда хурсандликларни билдиришиб, юртимиз мустақиликга еришгандан сўнг ўзбек саънат ва маданият сохасида изчил ишлар амалга оширилётгани айниқса охирги 2 йилда ўзбек болалар театири сохасида сезиларли даражада юксалишлар бўлаётгани хамда бугунги кунда Жиззах вилоят Болалар қўғирчоқ театиридаги янгиликлар билан йиғилганларни таништириб ўтишиб ўзларининг ижодий фаолятларидан  хозирда сахналаштирилаётган янги асарлари хақида маълумот бериб ўтишди.

       

    Тадбир давомида Кўзи ожизлар кутубхонасининг доимий ёш фойдаланувчилари Ш.Рўзибойева, З.Абдурахимова, Н.Бозорова ва Р.Фахриддиновалар томонидан ватанимиз мадх этивчи ажойиб шерлардан намуналар ўқишди. Кўзи ожизлар кутубхонаси ходимлари томонидан намойиш этилган куй, қўшиқ ва рақслар йиғилганлар кўнглидан ўзгача жой олди.  Тадбир сўнгида кутубхона ходимаси Д.Ибодива томонидан Ўзбекистон озод диёримсан номли қўшиқ даврага ўзгача кўтаринкилик бағишлади. Учрашув кечаси қизиқарли ва мазмунли савол- жавоб тарзида якун топди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать