“Ватан ва халқ”

    08 август, 2018 59 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 8 август куни Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллиги олдидан Ўзбекистон Қаҳрамони, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов хотирасига бағишлаб Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах шаҳар маданият бўлими ва Вилоят ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида “Ватан ва халқ” мавзусида бадиий-мусиқий хотира тадбири бўлиб ўтди.

     

      

    Тадбир очилиши Эркин Воҳидов сўзи билан куйланган “Ўзбегим” қўшиғи билан бошланди. Сўнгра Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак аъзолари Эркин Воҳидов шеърларидан наъмуналарни тадбир иштирокчиларига  ҳавола этдилар.

    Тадбирнинг энг эътиборга арзигулик дақиқалари Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбари, шоира Меҳринисо Абдураҳмонованинг шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган самимий нутқи билан давом этди. Шоира нутқи давомида шоирнинг ижоди ва ҳаёт йўли нақадар ибратли эканини таъкидлаб ўтди.

         

    Эркин Воҳидовнинг ҳажвий йўналишда яратган “Донишқишлоқ латифалари” асаридан парчаларни ўқиб, асар қаҳрамони Матмуса образни маҳорат билан яратгани ҳақида иштирокчилар билан фикрлашди. Юқори кайфиятда ўтган тадбир давомида шоир сўзи билан куйланган турли қўшиқлар, шеърлар ҳамда  тўгарак аъзоларининг мусиқий чиқишлари намойиш этилди. 

    Мазкур тадбирда 45 нафардан ортиқ  иштирокчи ва томошабинлар қатнашди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать