“Маржон” ансамбли байрам дастури қандай тайёрланмоқда

    08 август, 2018 54 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Манас” ҚФЙ марказида жойлашган маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида ташкил этилган “Маржон” ашула ва рақс ансамбли Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма  етти йиллик байрамига бағишлаб вилоятда ўтказиладиган асосий байрам тантаналари концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.

        

    Шу сабабли, жорий йилнинг 7 август куни вилоят байрам ишчи гуруҳи раиси вилоят Мсаданият бошқармаси бошлиғи К.Фахрадов, ишчи гуруҳ раиси ўринбосари А.Нурбеков ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари “Манас” маданият ва аҳоли дам олиш марказига ташриф буюриб, “Маржон” ашула ва рақс ансамблининг байрам концерт дастурига тайёргарлик жараёни  билан танишиб, вилоят Маданият бошқармаси совғаси сифатида ансамблга саҳна либослари берилди.

      

    Шундан сўнг ансамбл томонидан вилоятнинг асосий байрам концерт дастурида намойиш этиладиган дастурлари ижро этилди.

    Дастур якунида вилоят байрам ишчи гуруҳи томонидан танланган асарлар таҳлил қилиниб, ижодий кўрсатмалар берилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать