Қарши шаҳрида болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

    07 август, 2018 40 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

         Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг тақдимномасида келтирилган қонун бузилиши ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишини олдини олиш бўйича вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирокида Қарши шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида йиғилиш бўлиб ўтди. 

     

        Йиғилишда бошқарма бошлиғи С.Сайимов мавзу юзасидан маъруза қилди.

     

     

        Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 12 июлдаги 16-10-сонли йиғилиш баёнида қайд этилган қонун талаблари ижросини таъминламасдан, масъулиятсизликка йўл қўйган тегишли шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласини қонун доирасида ҳал қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, умуминсоний ва ҳалқнинг азалий қадриятлари йўғрилган кенг қамровли фикр туйғулар ва тушунчалар билан таништириш мақсадида вилоятдаги 21 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида 13 та йўналишни ташкил этиш чораларини кўриш,  2017-2018 йиллар давомида республика ва халқаро миқёсида ўтказилган танловларда ўқувчи ёшларни иштирокини таъминлаш ҳамда аниқ режаларни ишлаб чиқиш, болалар мусиқа ва санъат мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқув-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларини эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлигини кўриб чиқиш ҳамда 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактабларида ота-оналарнинг бадал тўловлари бўйича ҳар ойнинг бешинчи санасида бошқармага маълумот киритиб боришлигини айтиб ўтилди.

        Шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактабларида меъёрий ҳужжатларни юритишни тўғри йўлга қўйиш мақсадида кўргазмали “ўқув семинар” ташкил этиш, меъёрий ҳужжатларни тўғри юритиш бўйича намуналар ишлаб чиқиш кераклиги хақида фикрлар билдирилди.

       

         Йиғилиш давомида билдирилган таклиф ва фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, тегишли қарор қабул қилинди. 

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать