Бухорода “Пирмаст” маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди

    06 август, 2018 55 buxoro Buxoro vb yangiliklari

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 2018 йил дастурга киритилган Вобкент туман “Пирмаст” маданият ва ахоли дам олиш марказини фойдаланишга топшириш мақсадида жорий йилнинг 6 август куни соат 10:00 да марказнинг очилиш маросими карнай сурнай садолари остида бўлиб ўтди.

           Маросимда вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Ю.Генжаев сўзга чикиб барчани “Пирмаст” маданият ва ахоли дам олиш марказининг очилиши билан табриклаб, бугунги кунда Президентимиз томонларидан маданият сохасига берилаётган этибор тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини баён этдилар.

           Ташриф буюрган меҳмонларнинг барчаси очилиш маросимидан сўнг марказда яратилган шароитларни кўриб ўрганиб чиқдилар.

    Очилиш маросими сўнгида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази томонидан ташкил этилган концерт, вилоятдаги эстрада хонандалари, марказдаги тўгарак қатнашчилари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать