“Жаҳолатга қарши маърифат”

    06 август, 2018 56 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Зафаробод  тумани ҳокимлиги мажлислар залида жорий йилнинг 1 август куни  “Жаҳолатга қарши маьрифат” ва “Диний экстремизм, терроризм ва ахборот хуружларига қарши” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари З. Тоштемиров, Жиззах вилояти бош  имом хатиби ўринбосари А. Атабоев, туман прокурори ўринбосари А. Назаров, туман ИИБ бошлиғи биринчи ўринбосари И. Хатамов, вилоят телерадиокомпанияси директор ўринбосари Д.Абдирахимов, Зафаробод туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Я. Тўйчиев, ДХХ ходимлари тумандаги жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ҳудуддаги ШФЙ, ҚФЙ ва МФЙ раислари, Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маьнавий аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутаҳасислар, масьул котиблар, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари, маҳалла фаоллари, туман маданият бўлимининг 30 ёшгача бўлган 300 нафар ёшлар иштирок этди.

      

     Зафаробод туман ҳокимининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари З.Тоштемиров йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди, йиғилиш қатнашчиларига “Тафаккур эҳтиёжи“  номли хужжатли фильм намойиш этилди.

    Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан Жиззах вилоят имом хатиби ўринбосари А.Атабоев сўзга чиқиб, ўз сўзида юрт келажаги-бугунги навқирон авлод қўлида эканлиги, шу боис фарзандларимизнинг таьлим тарбияси энг долзарб вазифалардан ҳисобланиши, айниқса таьлим тарбияда оиладаги муҳитнинг ўрни беқиёслиги, зеро бола характери, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маьнавий меьзонлар, қарашлар, яхшилик ва эзгулик, олийжаноблик, меҳр-оқибат, ор-номус каби тушунчалар айнан оила муҳитида шаклланиши, дастлабки тассуротлар, мулоҳазалар оилада сайқал топиши, бунинг учун эса ота-оналар зиммасига катта масьулият юкланиши юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. 

       
     

            Шундан сўнг, туман ИИБ бошлиги бинирчи ўринбосари  И. Ҳатамов   сўзга чиқиб, Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, маҳаллаларда маьнавий муҳит барқарорлигини ҳамда миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш ишларидаги ўрни ва аҳамияти, соҳага оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти юзасидан ўз фикр ва мулохазаларини билдириб ўтди.

    Ҳозирги кунда хорижий давлатларда ноқонуний меҳнат мигранти сифатида юрган  ёшларимизни оила аьзолари билан доимий алоқада бўлишлари ва қандай ишлар билан бандлиги тўғрисида тўлиқ маьлумотга эга бўлиш хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

    Маҳаллаларда ижтимоий-маьнавий муҳитни янада соғломлаштириш, мавзусида аҳоли ва ёшлар ўртасида тарғибот тадбири жойларда ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

    Йиғилиш раиси туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари З.Тоштемиров йиғилиш қатнашчиларига кун тартибидаги масала “Тафаккур эҳтиёжи“ номли хужжатли филм намойишини, жойларда тарғибот тадбирларини  Диний экстремизм, терроризм ва ахборот хуружларига қарши маьнавий-маьрифий тадбирларни барча фуқаролар йиғинларида кенг жамоатчилик ўртасида ўтказиб боришни жадвал асосида ташкил қилиш юзасидан топшириқлар берди.

      

    Тумандаги ШФЙ, ҚФЙ ва МФЙ раисларига Маҳаллаларда ижтимоий-маьнавий муҳитни янада соғломлаштириш, “Диний экстремизм, терроризм ва ахборот хуружларига қарши маьнавий-маьрифий тадбирлар тўғрисида”  аҳоли ва ёшлар орасида тарғибот тадбирларини янада кенг кўламда олиб бориш, “Оила-маҳалла-таьлим муассасаси” ҳамкорлиги меҳанизмини кучайтириш, фарзандларимизни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказишларини таьминлаш, маҳаллаларда яшовчи ёшлар ўртасида ташкилий-тарбиявий, оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшларни спортга жалб қилиш, профилактик ҳисобда турувчи турли хил тоифадаги шахслар томонидан такрорий жиноят содир этилишини олдини олиш, уларни ишга жойлашишларида ёрдам бериш, тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқаролар йиғини ҳудудидаги нотинч ва ноқобил оилалар рўйхатини шакллантириш, маҳаллаларда кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонлардан иборат гуруҳлар ташкил қилиш,  оилаларда вояга етаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, жумладан таълимга тўлиқ жалб этиш ва таълимдан сўнг уларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда турли фан ва спорт тўракларига жалб қилишда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш, яшаш манзилларини ташлаб узоқ муддатга иш қидириб чет давлатларга чиқиб кетган фуқароларнинг оилаларида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифвалари юклатилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать