"Мақом ижрочилари танлови"га тайёргарлик

    01 август, 2018 139 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро мақом санъати анжумани” доирасида ўтказиладиган мақом ижрочилари танловига Жиззах вилояти Маданият бошқармаси қошида ташкил этилган “Мақом” ансамбли тайёргарик ишларини бошлаб юборди.

    Жамоа ўз дастурини вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев, вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи К.Фахрадов ҳамда халқаро “Антикдунё” академияси профессори Р.Саримсоқов ва режиссёр “Шухрат” медали соҳиби С.Файзуллаевдан иборат ишчи гуруҳ аъзоларига намойиш этди.

    Улар ўз дастурида “Савти Муножот”, Бузрук мақомидан “Сарахбори бузрук” ва унинг тароналари, Тошкент-Фаргона мақом йўлларидан “Чоргоҳ” I, II, “Савти чоргоҳ”, “Куйгай”, “Ул кун жанон”, “Чоргоҳ” IV, “Қашқарчаи ушшоқ”, “Баёт” IV, “Соқиномаи савти ушшоқ”, “Салламно” каби асарларни ижро этди.

       

    Дастур якунида  вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тўхтамишев сўзга чиқиб, жамоанинг қисқа муддатда ёш ижрочи хонанда ва созандалар билан шакллантирилиб, кўзга кўринарли ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб, Шаҳризабз шаҳрида бўлиб ўтадиган танловда фаол иштирок этиб, юрори натижаларни қўлга киритишда омадлар тилади.

      

    Шундан сўнг профессор Р.Саримсоқов сўзга чиқиб, жамоанинг ижро этиш учун танланган асарлари ўта мураккаблиги, узтоз хофузларимизнинг ижро йўлларини мукаммал ўзлаштирилганлигини таъкидлаб ўтди. Шу билан бирга баъзи яккахон хонандаларнинг ижро йўлларида айрим камчиликлар борлиги айтилиб, ўз устида кўпроқ ишлаш кераклиги ҳамда ғазалларнинг талафузига эътибор қаратиш, бунинг учун кўпроқ мумтоз адабиётларни мутоала қилиш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

    Юқорида айтиб ўтилган  фикрлардан тўғри ҳулоса чиқарган ҳолда фестивалга қадар камчиликларни бартараф этиб, юқори натижаларни қўлга киритишга астойдил ҳаракат қиламиз – дейди жамоа раҳбари Б.Ҳасанов.

    Танловга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать