Фарғонада Халқаро жанг санъати фестивали ўтказилди!

    29 июль, 2018 42 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг барча жабҳаларини, хусусан спорт ва миллий спорт турларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

    Юртимизда спорт соҳаси вакилларига яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, спортчиларимиз Ўзбек жанг санъатини Жанубий Корея, Италия, Франция, Германия, Португалия, Туркия, Россия, АҚШ каби ўнлаб давлатларда ўтказилган халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар.

    28-29 июль кунлари 21 давлатларнинг 30 дан зиёд ташкилот вакиллари ҳамда 100 дан ортиқ спортчилар иштирокида ўтказилган Халқаро фестивалга гўзал Фарғона шаҳри мезбонлик қилди.

     

     

    Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” ўйингоҳи ҳамда Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройида ўтказилган халқаро жанг санъатлари фестивалида барча давлатдан ташриф буюрган спортчилар ўз чиқишлари билан миллий жанг санъатлари жозибасини намойиш этдилар. Шунингдек, фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларига бағишланган концерт дастури ўтказилиб, дастурдан Республикамиз ҳамда вилоятимизнинг таниқли, эл суйган хонандалари, болалар жамоалари ва фольклор этнографик жамоаларининг ижодий чиқишлари ўрин олди.

     

     

     

     

     

     

     

     

    Фестиваль якунида барча давлатдан ташриф буюрган расмийларга зарбоф тўн кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

     

     

     

    Шу билан бирга фестиваль доирасида Жаҳон жанг санъати уюшмасининг 17-конгресси бўлиб ўтди. Конгресс якунига кўра Фарғона вилоят ҳокимлиги, Жанубий Корея давлати Чунг-жу шаҳар ҳокимлиги, “Тэккион” уюшмаси ҳамда Ўзбек жанг санъати уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Ўйлаймизки, ўтказилаётган барча тадбирлар Ўзбекистон ҳамда дунё мамлакатларининг дўстлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать