“Ягонасан, муқаддас - Ватан!” Республика танлови Фарғона вилоят босқичи ўтказилди!

    25 июль, 2018 305 fargonavb Fargona vb yangiliklari

         Ватанни шарафлайдиган, ор-номус, қадр-қиммат, ғурур ва ифтихор каби фазилатлар маҳорат билан ифода этилган энг яхши қўшиқлар ва уларнинг ижрочиларининг юксак бадиий мезонлар ва холислик асосида танлаб олиш ва бу асарларни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш мақсадида  “Ислом Каримов” номидаги вилоят театр-концерт саройида “Ягонасан, муқаддас -  Ватан!” Республика қўшиқлар танлови вилоят босқичи ўтказилди.

         Мазкур танловда вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган биринчи босқичда ғолиб деб топилган 2 та жамоа ва 25 нафар якка ижрочилар  ўзаро ижодий беллашдилар.

     

     

     

     

     

         Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан танлов қатнашчилари ижро этган қўшиқларнинг матн мазмуни, мусиқага монандлиги, хонандаларнинг ижро маҳорати, саҳна маданиятларини баҳолаб бордилар.

         Ўтказилган танлов натижаларини атрофлича муҳокама этиб,  “Ягонасан, муқаддас - Ватан!” Республика қўшиқлар танлови Фарғона вилояти босқичи ҳакамлар ҳайъати Биринчи ўрин учун Фарғона шаҳридан Бахром Набиев ва Лайло Халиловаларни, Иккинчи ўрин учун Қува туманидан Номонжон Солиев, Данғара туманидан Муҳаммаджонов Жасурбек, Учинчи ўрин учун Фарғона шаҳридан Хожиакбар Олимов, Бувайда туманидан Рустамов Муҳаммадюсуф, Қўштепа туманидан Қосимов Мўсажонларни тавсия этдилар.

     

     

     

         Биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган иштирокчилар танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

         Кўрик танлов иштирокчилари ташкилий қўмитанинг рағбатлантирувчи дипломлари, “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать