“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика танловининг Қашқадарё вилоят босқичи бўлиб ўтди

    17 июль, 2018 217 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан муқаддас Ватан!” республика қўшиқлар танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-1091-сонли қарорига асосан танлов хар йили анъанавий тарзда Маданият вазирлиги томонидан 3-босқичда ўтказилиб келинади. Яъни 1-босқич шахар ва туманлар, 2-босқчи вилоятлар, 3-босқчи республика босқичи. Мазкур танловни ўтказиш бўйича Маданият вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 383-сонли буйруғи қабул қилинди. Ушбу буйруқ асосида 2018 йил 10-11 июль кунлари “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика танловининг шахар ва туман саралаш босқичлари ўтказилди.

       Танловнинг шахар ва туман саралаш босқичларида ҳакамлар хайъатининг якуний хулосасига кўра 1,2,3-ўрин совриндорлари жами 40 нафар ижодкорлар танловнинг вилоят босқичига тавсия этилди.

     

     

     

      2018 йил 28 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” ги ПҚ-3814-сонли қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг 2018 йил 2 июлдаги Х-653/07-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 14 июль куни Қарши шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан “Ягонасан муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.

      Мазкур танловнинг шахар ва туман саралаш босқичларида совриндор бўлган жами 40 нафар ижодкорлар танловнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этди.

     

     

    Ушбу танловда шаҳар ва туман босқичида ғолиб бўлган иштирокчилар ўзларининг “Ватан” мадҳини тараннум этувчи куй-қўшиқлари орқали томошабинлар кўнглига илиқлик олиб кириш билан бир қаторда катта таассурот қолдирдилар.

     

     

      Танловда жами 40 нафар иштирокчи қатнашиб, Ҳакамлар хайатининг якуни хулосасига кўра 1-ўрин Китоб туманидан Аброр Фазлиддиновга “Шукур қилайлик” қўшиғи А.Дўстов мусиқаси, С.Сатторов сўзи, 2-ўрин Шаҳрисабз шаҳридан Дилшод Бобомуродовга “Ўзбекистон” қўшиғи Ф.Қурбонов мусиқаси ва сўзи, 3-ўрин Касби туманидан А.Давронов “Ўзбек Диёри” қушиғи, А.Раҳмонқулов мусиқаси, Амир Ҳудойберди сўзи учун берилди.

      Танловнинг республика саралаш босқичида 1,2,3-ўрин ғолиблари иштирок этиш учун тавсия этилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать