Андижонда “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

    14 июль, 2018 116 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 7 апрелдаги “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-1091-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 11 июндаги 383-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил 15 июндаги 40-сонли буйруғига асосан 13 июль куни вилоят мусиқали драма театрида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

    Унда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолиб деб топилган 22 нафар хонанда ва 2 та эстрада гурухлари иштирок этдилар.

        Кўрик-танлов иштирокчилари шоир, бастакор ва хонанда хамкорлигида яратилган,  Ватан, истиқлол, миллий ўзликни англаш, мавзусидаги янги қўшиқлар ижро этдилар.

       Кўрик-танловга тақдим этилган асарлар миллий қадриятларимиз, тинч ва осуда хаётимиз, халқимизнинг бунёдкорлик фаолиятларини, табиатимиз, юртимиз жамолини, истиқлол даврида эришган улкан ютуқларимизни тараннум этиши, ёшларнинг қалбида Ватан туйғусини юксалтиришга, уларнинг эзгу орзу умидларини акс эттиришга қаратилди.

        Нуфузли ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра ўринлар қуйидагича белгиланди:   

        1-ўрин-  Дилфуза Рахимова (Андижон шаҳри) “Элим” қўшиғи учун Зарифа шеъри, Дилфуза Рахимова мусиқаси

         2-ўрин- Шохрух Исмоилов (Хўжаобод тумани) “Ватан” қўшиғи учун, Собит Қадам шеъри, Аъзам Ўринов мусиқаси

        3-ўрин- “Само” гуруҳи (Булоқбоши тумани) “Ўзбекистон” қўшиғи учун, Иқбол Мирзо шеъри,  Рустам Эрматов мусиқаси.

        Мухлиса Мирзаева, Акрамжон Назаров (Андижон шаҳри), Убайдулла Эргашев (Улуғнор тумани) ҳамда Ўткирбек Каримов (Хўжаобод тумани)лар рағбатлантирувчи ўринга сазовор бўлдилар.

        Д.Рахимова, Ш.Исмоилов ва “Само” гуруҳи танловнинг Республика босқичида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритдилар.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать