Namangan viloyati Uychi tumanida

    12 июль, 2018 84 namangan Namangan yangiliklari

    2018 йил 11 июль куни Наманган вилояти, Уйчи туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида, туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Миллий тикланиш партияси туман партия ташкилоти, "Уйчинома" таҳририяти туман бўлими ҳамкорлигида "Ягонасан муқаддас Ватан" республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 14 нафар туманимиз ҳаваскор ва ижодкор ёшлари ўзларининг ватанни, диёрни мадҳ этувчи янги мазмундаги  қўшиқлари билан фаол қатнашдилар. Танлов якунига кўра олий ўрин "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли, 1-ўринни Умида Аҳмадбоева, Абдураҳмон Эгамбердиев, 2- ўринни Шохрух Эргашев, 3-ўринни ёш иштирокчи Нурулло Абдуллаевлар қўлга киритиб вилоят босқичига тавсия этилди. Танловда 102 нафар томошабин иштирок этди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать