Зомин сиҳатгоҳида маданий тадбир ташкил этилди

    12 июль, 2018 491 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 10 июль куни Жиззах шаҳар маданият бўлими ижодий ходимлари томонидан Зомин туманидаги тоғлар қўйнида жойлашган “Зомин” санаториясининг амфитеатрида сиҳатгоҳдаги барча дам олувчилар учун ўзларининг қизиқарли кўнгил очар концерт дастурларини намойиш этдилар.

    Концерт дастури даставвал маданият маркази қошида ташкил этилган тўгарак аъзоларидан Муҳаммадқодир Абдуллаев ижросидаги “Онажонлар ассалом” қўшиғи билан бошланиб, Муслимахон Абдуллаева ижросидаги “Хорамзча” рақс билан давом этди. Сўнгра эстрада хонандалари Охун Мамадиёров ҳамда Сардор Соатовлар барчани оммавий рақсга таклиф қилиб рақсбоп қўшиқларни куйлашди.

     
         

    “Рақс” тўгараги раҳбари халқаро танловлар иштирокчиси Дилобар Абдураҳмонова ижро этган рақс гулдурос олқишларга сабаб бўлди.  Концертнинг энг кайфиятли ва томошабинлар учун шиддатли кечган дақиқалари марказ режиссори Суннатилло Мажитов ташкил қилган интерфаол шартлар ва ўйинлардир. Бу шартлар дам олувчилар учун жуда ҳам манзур келди ва барчанинг эътиборини жалб қилди.

    Дастурдан ўрин олган “Аср” гуруҳи хонандалари ижросидаги шўх қўшиқларга ёшу-қари бирдек рақсга тушишди.  Аъло кайфият муҳитида бўлиб ўтган концерт сўнгида  сиҳатгоҳнинг дам олувчиларидан бири Халқ таълими аълочиси Наманганлик Инобатхон Дадамирзаева сўзга чиқиб томошабинлар номидан Жиззах шаҳар маданият бўлими ходимларига концерт учун миннатдорчилик билдирди.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать