Namangan viloyati Yangiqo'rg'on tumani

    11 июль, 2018 117 namangan Namangan yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1091-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги олдидан барчамиз учун бир умр севиб, ардоқлаб, кўзимизга тўтиё қилиб яшайдиган муқаддас Ватан макон бўлмиш она Ўзбекистонимизни улуғлаш, уни кўз қорачиғидек асраш, шаъни шарафини ҳимоя қилиш ва юксалтириш, шу олий туйғуларни униб-ўсиб келаётган ёш авлод қалбида камол топтириш, Ватанга садоқат, унинг тақдири учун дахлдорлик ҳисси билан йўғирилган мазмуни теран, бадиий етук қўшиқлар яратишни рағбатлантириш, ҳамда уларни халқимиз маънавий мулкига айлантириш мақсадида, Туман Маданият бўлими томонидан 2018 йил 10 июль куни Нанай Маданият ва аҳоли дам олиш маркази концерт залида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда 50 нафардан зиёд тумандаги иқтидорли ва истеъдодли ёшлар иштирок этишди.

    Ўтказилган танлов якуни ва хакамлар ҳайъати раиси Қирғизбоева, хакамлар ҳайъати  аъзолари Боходир Жўрабоева, Шерзод Жонибековлар хулосаисга кўра, яккахон йўналиши бўйича “Ватан” қўшиғи билан Розиқов Умиджон ҳамда “Ватан муқаддас” қўшиғи билан Нормирзаев Шерали фахрли 1-ўринни қўлга қиритиб вилоят босқичига йўлланма олдилар. Шунингдек, хавскор ёшлардан Бултиров Тоиржон, “Юртим” қўшиғи билан 2-ўринни, “Янгиқўрғоним” номли қўшиғи билан Анорбоев Камронбек 3-ўринга лойиқ деб топилди. Бир қатор иқтидорли ва истеъдодли йигит-қизлар танловнинг рағбатлантирувчи ўринларни олишга сазовор бўлишди.

    Ғолиб иштирокчиларга Маданият бўлими томонидан “Фахрийёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать