“Ягонасан, муқаддас Ватан!” танловининг Зарбдор туман босқичи бўлиб ўтди

    11 июль, 2018 97 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 10 июль куни Зарбдор туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

    Мазкур кўрик танловда 14 та истеъдоли хаваскорлар иштирок этишиб, улардан 10 баллик баҳолаш тизими билан низом асосида Сангиров Қодир – “Фидоийлар” қўшиғи билан, Эгамқулов Озод – “Бу юрт” қўшиғи билан, Рустамов Тошмурод – “Ягонасан, муқаддас Ватан” қўшиғи билан, Саттаров Махмуд – “Ватан ёшлари” қўшиғи билан, Зулхайдаров Хасан ва Хусанлар – “Ўзбек ўғлони” қўшиғи билан, Худойбердиева Шахзода – “Тазим қилинг она Ватанга” қўшиғи билан, Эркинов Шахзод – “Хур Ўзбекистон” қўшиғи билан, Туратов Ёвсин – “Ватан” қўшиғи билан, Мелиева Макнуна – “Ўзбекистон” қўшиғи билан, Назиров Элёр – “Қайдабор” қўшиғи билан, Абдурашидова Меҳринисо – “Ватан” қўшиғи билан, Исомиддинова Сарвиноз – “Ўзбегим” қўшиғи билан, Эргашев Жахонгир ва Ўрозбоева Юлдузлар – “Ватан байроғи” қўшиғи билан ўзаро беллашдилар.

      

    Ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан кўрик-танлов қатнашчилари қўшиқларнинг  мазмуни, мусиқаси, ижро маҳорати, саҳна либослари ва маданиятига  катта эътибор берилди.

    Ўтказилган  кўрик-танлов натижалари кенг  муҳокама этилиб, 1-ўрин Қодир Сангировга “Фидоийлар” қўшиғи учун, 2-ўрин Озод Эгамқуловга  “Бу юрт” қўшиғи учун, 3-ўрин Тошмурод Рустамовга “Ягонасан, муқаддас Ватан” қўшиғи учун берилди.

       

    Кўрик-танловнинг Зарбдор туман босқичида 1-2-3-ўринларни қўлга киритган ғолиблар вилоят  босқичида иштирок этиш учун  тавсия этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать