“Оромгохнинг боғларида яйра болажон”

    07 июль, 2018 104 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Мирзачўл туман маданият бўлими хамда халқ таълими бўлими билан хамкорликда Фороиш туманида жойлашган "Мирзачўл" оромгоҳида “Оромгохнинг боғларида яйра болажон” шиори остида концерт дастурлари намойиш этилди. Оромгоҳда Маданият ва ахоли дам олиш маркази,  туман халқ таълими бўлими томонидан тайёрланган сценарий асосида қизиқарли ўйинлар ҳамда концерт дастури ташкил этилди. Тадбирнинг шартли ўйинларида ғолиб бўлган ёшлар ташкилотчиларнинг эсталик совғалар ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

    Шундан сўнг, Мирзачўл туман  маданият ва ахоли дам олиш маркази бадиий жамоаси хушовоз хонандалари  А.Солиев, Ж.Содиқов, У.Асланова, С.Асқаров, Д.Қўнарова, Э.Қаршиевлар  иштирокида болажонлар учун концерт дастурлари намойиш этилди.

    Сўнгра,  маданият ва ахоли дам олиш маркази ходимлари томонидан ўзбек  халқ эртаги асосида оммавий ўйинлар ташкиллаштирилди.

    Дастур якунида тарбиявий ахамиятга эга бўлган давра сухбатлари ўтказилди.

             

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать