"Ягонасан, муқаддас Ватан!" танловининг Фориш туман боқичи ўтказилди

    06 июль, 2018 146 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018-йил 6-июл куни Фориш туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида  25  нафар қатнашчилар иштирокида  "Ягонасан, муқаддас Ватан!" кўрик-танловнинг туман босқичи ўтказилди.  Танлов туман босқичини 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори О.Довилов  кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек танловда туман Маданият бўлими мудири М.Нарказаков, “Ўзбекконцерт” вилоят бўлими ходими Н.Қоражонов иштирок этдилар.

    Танлов ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра белгиланган Низом асосида ижро этилган қўшиқларнинг шеърга мусиқа ҳамоҳанглиги, ҳамда ижрочининг сахна маданиятига эътибор берган холда ватанни мадх этувчи қўшиқлар орасидан қуйидагилар танлаб олинди.  Халқ сўзи, Б.Лутфуллаев мусиқаси билан “Ўзбекистон бу” қўшиғи ижрочиси Анвар Келдиев,  А.Орипов сўзи, Ш.Воққосов мусиқаси билан “Ватан” қўшиғи ижрочиси Атхамжон Қозоқов, Ж.Жабборов сўзи, З.Довилов мусиқаси билан “Муқаддас Ватан” қўшиғи ижрочиси Бахром Усмонов, М.Тоир сўзи, Б.Лутфуллаев мусиқаси билан “Жоним Ватан” қўшиғи ижрочиси Санжар Келдиев, М.Темир сўзи, Б.Лутфуллаев мусиқаси билан “Хурдиёр” қўшиғи ижрочиси Сухроб Ибрагимов, С.Обидов сўзи, Б Хабибов мусиқаси билан  “Ватаним”  қўшиғи ижрочиси Бехзод Хабибовлар томонидан  ижро этилган қўшиқлар ғолиб топилиб ташкилий қўмитанинг фахрий ёрлиқлари ҳамда  хомийларнинг  совғалари билан тақдирландилар ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга критдилар.

         

    Кўрик-танловнинг туман босқичида фаол иштирок этган  “Фориш алёри”   қўшиғи ижрочилари  Бахром Исмоилов ва Хусниддин Тўланийлар, “Ватан мадҳи” қўшиғи ижрочиси Жалолиддин Тожиев, “Диёримсан” қўшиғи ижрочиси Гўзал Ибрагимова, “Бахтлар бешиги” қўшиғи ижрочиси Миркомил Ахмедов, “Кундан кун яхши” қўшиғи ижрочиси Отабек  Жалилбеков, “Диёримсан” қўшиғи ижрочиси  Бахора Бозорбековалар  кўрик-танлов ташкилий қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

    Вилоят босқичига йўлланма олган туман  босқичи ғолиблари ва фаол иштирокчилар  Маданият бўлимининг  диплом ва фахрий ёрлиқлари ҳамда  хомийларнинг  совғалари билан тақдирландилар. Танлов томошасига  80 нафардан ортиқ томошабинлар жалб этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать