“Ўриклисой”да Зомин семинари иш бошлади

    06 июль, 2018 304 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    1997 йилда асос солинган ва ўша пайтда вилоят раҳбари бўлган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан  бевосита қўллаб-қувватлаши билан тамал тоши қўйилган бу ижодий мактабда устоз адиблардан оқ фотиҳа олган ёш ижодкорларнинг энг сараси бугун адабий ҳаётимизда фаол қатнашаяпти.

    Зомин семинарининг бу йилги иштирокчилари туман марказидаги "Осиё” тантаналар мажмуида тантанали кутиб олинди.  Шундан сўнг меҳмонлар бир пиёла чой устида қизғин суҳбатга киришиб кетдилар.

    Шу куни  "Истеъдод мактаби–Х” республика ёш ижодкорларининг анъанавий Зомин семинарининг очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Эргаш Салиев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоирлари Анвар Обиджон,  Маҳмуд Тоир, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси,  Қорақалпоғистон халқ  шоири Кенесбой Каримовлар сўзга чиқди.

        

    Шундан сўнг семинар  ўз фаолиятини бошлади. Иштирокчилар шўъбаларга бўлинган ҳолда устозларнинг қимматли фикрларидан баҳра олиб, устозлардан маҳорат дарсларини тинглашди. Анжуманнинг бу йилги тадбирларига ҳам катта тайёргарлик кўрилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жорий йилнинг апрель,  май, июнь ойларида Самарқанд,  Бухоро, Наманган, Сирдарё, ва Қорақалпоғистон Республикасида ёш ижодкорлар семинарининг ҳудудий босқичлари бўлиб ўтди. Ушбу семинарларда ўз ижод намуналари билан иштирок этган 200 нафарга яқин ёш қаламкашлардан 80 нафари энг истеъдодли ёшлар Зомин семинарига йўлланма олдилар. Уларга элимизнинг таниқли адабиётшунослари, шоир ва ёзувчилари шеърият, драматургия, болалар адабиёти, адабий танқид, бадиий таржима, бадиий публицистика йўналишларида сабоқ беришади. Анжуман жавомида ижоди юқори баҳоланган ёшларнинг асарлари жамланиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ижод” фонди томонидан "Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида 20 минг нусхада чоп этилади. 

      

    –Ватанимизнинг энг сўлим, илҳомбахш гўшаларидан бўлмиш Ўриклисойда эл суйган устозлар билан рўбарў келган ёш қалбларнинг ҳаяжону ҳайратлари бир олам,–деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси Сирожиддий Саййид.–Уларнинг покиза, гард қўнмаган кўнгилларида очилаётган ижод ғунчалари адабиёт бўстонининг чинакам кўрку зийнатига айлансин, деймиз.

    Ёш ижодкорларнинг мустақил Ватан адабиётига Жиззах диёридан қўяётган қадамлари қутлуғ бўлсин!

    Тадбир давомида ижодкорлар Зомин тоғларига саёҳат уюштириб, унинг улуғворлиги, зилол сувларининг тиниқлиги, жўшқинлигидан баҳра олишди. Кўнгилларни поклаб, ёш  қалбларга яна олам-олам  илҳом бағишлади.

         

    Зомин семинарининг энг ёш иштирокчиси шеърият, адабиёт ихлосманди уч ёшли Солихахон бўлди.

     

    Манба: sangzor.uz

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать