Сирдарё вилоятида Ёшлар куни кенг нишонланди

    02 июль, 2018 505 sirdaryo Sirdaryo viloyati

    Жорий йилнинг 29-30 июн кунлари Сирдарё вилояти туман шаҳарларида “Ёшлар куни” байрами кенг нишонланди. Шу билан бирга вилоятимизда фаолият олиб бораётган иқтидорлар ёшлар билан  биргаликда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентимизнинг ёшларга йўллаган  табригини ўқиб эшиттирди ва ўзининг истеъдоди, жамоатчилиги ва ташаббускорлиги билан ибрат бўлиб келаётган бир қатор иқтидорли ёшларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширди. Шундан сўнг очиқ мулоқот тарзида видеоселектр бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими йиғилган ёшлар ҳамда  туман ва шаҳарларда видеоселектр орқали иштирок этган барча ёшларнинг турли мавзудаги саволларига жавоб берди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглади.

    Тадбирнинг якуний бадиий қисми Сирдарё вилояти хокимлиги, вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан хамкорликда Гулистон шаҳрида жойлашган, Президентимиз ташаббуси билан барпо этилган Тўра Сулаймон номидаги ёзги Амфитеатр биносида бўлиб ўтди.

     Концерт дастуридан жой олган вилоятимизда фаолият олиб бораётган  хуш овоз санъаткорлар, 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби рақс йўналиши ўқувчилари, “Сирдарё наволари” ашула ва рақс ансамбли, “Ниҳол” мукофотининг совриндорлари, пойтахтдан ташриф буюрган мехмон санъаткорлардан Хулкар Абдуллаева, Азиз Ражабий, Махмуд Номозов,  “Афруз” гурухининг чиқишлари даврани янада жонлантирди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать