Фориш туманида ёшлар фестивали ўтказилди

    30 июнь, 2018 607 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    30-июнь “Ёшлар куни”ни муносабати билан 2018 йил 29 июнь куни Фори тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокимлиги, туман Маданият бўлими, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бир қанча ташкилотлар билан ҳамкорликда  туманда “Ёшлар-Ўзбекистон келажаги” шиори остида ёшлар фестивали юқори савияда бўлиб ўтди.

     

    Чорлов мусиқаси янграб саҳнага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларининг саф тортиб кириб келиши билан тантанали байрам тадбири бошланди. Сўз Фориш тумани ҳокими Мустанов Абдивали Мустановичга берилди. Туман ҳокими барча ёшларни “Ёшлар куни” билан қизғин муборакбод этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

      

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Ш.Қодиров ҳам табрик сўзига чиқиб йиғилганларни, ёшларни илк маротаба нишонланаётган “Ёшлар куни” билан табриклади ва ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда тадбирларни ўтказишда яқиндан кўмак бераётган туман ташкилотлари ҳамда фаол ёшларга, етакчиларга  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгашининг ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширди.

     

    Шундан сўнг асосий байрам бадиий қисми бошланди. Байрам концерт дастурида туман маданият бўлими хаваскор қўшиқчилари,  А.Келдиев, Б.Усмонов, А.Қозоқов, С.Ибрагимов, Б.Исмоилов, Ш.Дарҳонов, М.Аҳмедов, Л.Ҳакимовалар, шунингдек 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши тасарруфидаги “Ёшлар маркази” ўқувчилари ижросидаги Она Ватанни, тинчликни, ёшликни, дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқ, рақслардан тузилган компазициялари намойиш этилди.

          

    Ёшлар фестивали ҳақиқий том маънода, барчанинг  ҳотирасида сақланиб қоладиган, келгусида ёшларни янги марраларни забт этишга чорлайдиган ҳақиқий байрам тарзида нишонланди.

    Тадбир давомида 1-мактаб АРМ томонидан “Ёшлар келажак пойдевори” мавзусида кўчма китоб кўргазмаси ташкил этилди.

    Байрам томошасига 600 нафардан ортиқ туман аҳолиси, уюшмаган ёшлар жалб этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать