Сирдарё вилоятида матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланди

    28 июнь, 2018 133 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 27 июн куни Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган матбуот ҳамда оммавий ахборот ходимларига бағишланган  байрам кенг нишонланди.

    Тадбирда вилоят хокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, мазкур байрам билан матбуот ходимларини муборакбод этиб, уларни ватан равнақи йўлида олиб бораётган ишларини юқори бахолаган ҳолда, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширди.

    Шунингдек,  матбуот ҳодимларини, хар бир байрам ва тадбирларда хамкорликда иш олиб бораётганликлари учун Сирдарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи А.Холиқов  хам, уларни бугунги байрам билан табриклаб, эсдалик совғаларини тақдим этди.

    Тадбирнинг бадиий қисмида Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган санъаткорлар Эьтибор Мавлонова, Нодир Болтабоев ҳамда “Реал” ансамбли ўзларининг куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать