Cирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Андижон вилояти бўйлаб гастрол сафарида.

    25 июнь, 2018 135 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги “Вазирлик ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш, театрлар  ҳамда ижодий жамоаларнинг Республика бўйлаб гастрол сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги хати ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 21 июн куни Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Андижон вилояти бўйлаб гастрол сафарига йўл олишган эди.

    22 июн кунидан бошлаб Андижон вилояти мусиқали драма театрида, М.Холиқов томонидан саҳналаштирилган “Инсон ўзинг” трагикомедияси намойиш этилди. Мазкур спектаклни Андижонлик томошабинлар мароқ билан  томоша қилиб, давомли қарсаклар билан олқишладилар.

     

     

    Шунингдек Сирдарё вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоаси  Андижон вилоятининг Асака, Шахрихон, Булоқбоши, Мархамат, Хўжаобод, Жалақудуқ туманларида хам ўз ижодларини намойиш этдилар.

     Гастрол сафари 30 июн кунига қадар Андижон шахри ва туманларида давом этилиши режалаштирилган.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать