“Барча ёшлар - эътиборимизда”

    14 июнь, 2018 118 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жиззах вилояти Фориш туманида  2018-йил 13-июн куни туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши қошида  ташкил этилган “Ёшлар маркази” да фаолияти йўлга қўйилган тўгарак иштирокчиларининг “Барча ёшлар - эътиборимизда” номли ҳисобот концерти ўтказилди. Тадбирда Республика ёшлар маркази Жиззах вилояти бўлинмаси директори И.Умрзоқов ва марказ кординатори Ж.Давроновлар сўзга чиқиб, тўгарак иштирокчиларини тадбир билан қизғин табрикладилар.

    Хисобот концертида маданият ва аҳоли дам олиш марказида фаолият олиб бораётган “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театрининг чиқишлари ҳамда  “Ёшлар маркази”да фаолият олиб борилаётган “Пазандачилик”, “Ёш ижодкорлар”, “Инглиз тили”, “Тикувчилик”, “Ёш адабиётшунослар”, “Анъанавий хонандалик” тўгараклар иштирокчиларининг хисобот концертига тайёрлаган қўшиқ ва рақслар, тўгаракларнинг бугунги кунда қийнаётган ва жавоби топилмаётган муаммоларини хажвий сахна кўринишлари орқали олиб чиқиб намойиш этдилар. Шунингдек рассомчилик, тикувчилик ва қўл меҳнати, пазандачилик санъатидан ўқувчилар ижодига оид кўргазмалар ташкил этилди.

            

    Тадбир якунида хисобот концертида фаол иштирок этган ўқувчиларга ва тўгараклар раҳбарларига ҳамда тадбирни ташкил этишда ўқувчиларнинг бадиий чиқишларида яқиндан ёрдам берган туман Маданият бўлими ҳодимларига Республка ёшлар маркази Жиззах вилояти бўлинмаси томонидан фахрий ёрлиқ  ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир томошасига ота-оналар ва 200 нафарга яқин ёшлар жалб этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать