Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Вальс белых ночей” халқаро фестивал-конкурсида 9-сонли БМСМ иштирокчилари тўғрисида ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ

    14 июнь 2018, Четверг
    48

    Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Вальс белых ночей” халқаро фестивал-конкурси иштирокчилари тўғрисида ҲИСОБОТ КОНЦЕРТИ

                 Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 2018 йил 3-6 июнь кунлари Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган “Вальс белых ночей” халқаро фестивал-конкурсда ушбу мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари қатнашиб юқори даражали совринларга эга бўлиб 2018 йил 8 июнь куни 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби кичик залида тантанали  равишда мусиқа ва санъат мактаби жамоаси фестивал ғолибларини кутиб олиш учун тадбир ўтказди. Тадбирга Ангрен шаҳар хоким ўринбосари, Хотин-қизлар раиси Наргиза Абдужалиловна, Ангрен шаҳар Маданият бўлими бошлиғи Ш.Миржалилов, 10-, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари Б.Абдуллаев, Ш.Нарбаев ҳамда Ангрен шаҳар Ўлкашунослик музейи барча ҳодимлари, Ангрен педагогика касб ҳунар коллежи ўқтувчи-ҳодимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари тадбирга таклиф қилинди. Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбари Саидов Ахматсултон Абдуманобович келган меҳмонлар билан сафар таассуротларини ўртоқлашди. Келган меҳмонлар ўзларини илиқ табрик сўзларини билдирди.

    Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 2018 йил 3-6 июнь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Путурбург шаҳрида бўлиб ўтган “Вальс белых ночей” номли ҳалқаро фестивал-конкурсда эришган ютуқлари ҳақида маълумот:

     

    Ф.И.Ш.

    Лавозими

    Ютуғи

    9-сонли БМСМ

    1

    Султонмуродов Бобур

    ўқувчи

    2-ўрин

    2

    Астанаев Асрорбек

    ўқувчи

    2-ўрин

    3

    Сулаймонов Диёр

    ўқувчи

    2-ўрин

    4

    Худойбердиев Неъматулло

    ўқитувчи

    1-ўрин, Гран-при

    5

    Садикова Елена

    ўқитувчи

    Энг яшхи концертмейстер номинацияса, диплом

     

    Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби октабр ойида Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган танловга таклиф этилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart