Қарши тумани Бешкент шаҳридаги уйлар ўз эгаларига топширилди

    14 июнь, 2018 47 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    2018 йил 11 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Бешкент шаҳри марказида барпо этилган “Ёшлар хиёбони”,  “Нуронийлар” маскани ва ногиронлар учун қурилган махсус янги уйларни ўз эгаларига топшириш тантанаси бўлиб ўтди. 

     

     

     

    Маросимда вилоят ҳокими З.Рузиев, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Я.Инаятов, вилоят касаба уюшмаси раиси Э.Ражабов ҳамда вилоят ва туман фаоллари иштирок этдилар. 

     

     

     

     

    Тадбирда вилоят санъаткорлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист О.Халилова, “Шуҳрат” медали соҳиби У.Қувватов, хонандалар О.Исмоилов, Н.Исмоилова, И.Жуманов ҳамда “Насаф гўзаллари”, “Зарб” доирачилар гуруҳи, “Момогул” фольклор этнографик халқ ансамбли томонидан концерт дастури ҳамда дорбозчиларнинг чиқишлари намойиш этилди. 

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать