“Халқаро мақом санъати анжуманини"га тайёргарлик

    13 июнь, 2018 63 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3656-сон қарори ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-07/1-1208-сонли мажлис баёнининг 4-бандига мувофиқ анжуманнинг очилиш ва ёпилиш тадбирларида иштирок этиш учун Республикада фаолият юритаётган маҳоратли ва ёш мақом ижрочиларини саралаб олиш мақсадида жорий йилнинг 13 июнь куни Жиззах вилоятига миллий мақом санъати маркази ҳодимлари Ўзбекистон халқ артисти Матлуба Дадабоева ҳамда Ўзбекистон халқ хофизи Абдунаби Иброҳимовлар ташриф буюрди.

    Ҳозирда вилоятнинг шаҳар, туманларида фаолият юритаётган маҳоратли ва ёш мақом ижрочиларини саралаб олиш тадбири вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтди. Тадбирга 120 нафар, вилоятда янги ташкил этилган мақом жамоаси, академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси, Ғаллаорол, Дўстлик, Пахтакор туманлари болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ёш мақом ижрочилари фаол иштирок этди.

        

    Жумладан: вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси қошидаги “Наво” ашула ва рақс ансамбли хонандалари Адхамбек Тўйчиев, Дилноза Одилова, Майсара Довурова миллий мақом санъатининг дурдоналаридан ижро этишган бўлса, вилоят маданият бошқармаси қошида ташкил этилган мақом ансамбли яккахон хонандалари Достон Тоиров, Феруза Бойманова, Қутлуғ Муротов, Зулхумор Мамарасулзодалар томонидан професисонал ижрога йўғрилган мақом тароналари ижро этилди.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать