Ўзбекистон Давлат “Ёшлар” театри Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

    13 июнь, 2018 45 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 12 июн куни Сирдарё вилояти маданият бошқармаси ташаббуси билан, вилоятда фаолият юритаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларини маданий ҳордиқ чиқаришини таминлаш мақсадида,  хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Гулистон шаҳар “Ёшлар” маркази ҳамда Ширин шаҳар Энергетика касб-ҳунар коллежида болалар ва ўсмирларга бағишланган Ўзбекистон Ёшлар театри ижодий ходимлари томонидан “Маликанинг туҳфаси” номли тарғибот спектакли юқори савияда намойиш этилди. Спектаклда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган ҳарбийлар ва уларнинг оила азолари иштирок этишди. Спектакл намойишида иштирок этган жами 650 нафар  томошабинлар театр актёрлари томонидан тақдим этилган саҳна кўринишларини муносиб баҳолашди.

       

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать