Сирдарё вилоятидаги рақс ўқитувчилари ва балетмейсторлари Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига ташриф буюришди.

    13 июнь, 2018 405 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 12 июнь куни Сирдарё вилояти маданият бошқармаси тасарруфидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби, Гулистон санъат коллежи ҳамда туман шахар маданият бўлимлари қошидаги барча рақс йўналиши ўқитувчилари ва балетмейсторлари Тошкент Давлат миллий рақс ва хореография олий мактабига бир кунлик саёхат қилишиб, олий мактаб ўқувчиларининг битирув имтиҳонлари жараёнида иштирок этишди ҳамда  мактаб педагогларидан билм ва малакаларини оширишди.

    Шунингдек, 35 нафар рақс йўналиши ўқитувчи ва балетмейсторлари  Тошкент Давлат миллий театрида Усмон Аъзим қаламига мансуб бўлган  “Истиқбол сари” спектаклини томоша қилиб, маънавий ва маданий хордиқ чиқаришди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать