“Ёшлар келажак бунёдкор” шиори остида ёшлар сайллари ўтказилди

    12 июнь, 2018 166 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 11 июнь куни Фориш туман "Норвон" маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар келажак бунёдкор” шиори остида ёшлар сайллари ўтказилди. Ушбу сайилда “Китобхонлик викториналари” китоб ярмаркалари, ёшлар бандлигини таминлаш мақсадида “Мехнат ярмаркалари”, ёш ижодкорлар томонидан “Назм вам наво”, “Ёш рассомлар” ,“Ёш ихтирочилар”, “Ёш шоирлар”, “Дунё рақслари” кўрик-танловлари хамда “Мен ва ёшлар иттифоқи” акцияси доирасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида спортнинг шахмат-шашка, теннис, футбол, сузиш, стол тенниси, волейбол каби турлари бўйича спорт мусобақалари, “Ёшлар сайиллари” доирсида арқон тортиш, кураш, тош кўтариш каби “Миллий ўйинлар” спорт фестиваллари  бўлиб ўтди. Фестивалда туман прокурорининг ўринбосари А.Абдунабиев иштирок этиб барча йиғилганларни фестивал билан табриклаб, иштирокчиларга омад тилади.    

       

           

    Фестивалда қатнашган ва ғолиб бўлган иштирокчиларнинг барчасига фестивал ташкилий қўмитасининг  диплом , фахрий ёрлиқ  ва эсталик совғалари топширилди.

     

      

    Фестивалда туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

      

    Фестивал томошасида 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать