Ғаллаоролга ташриф

    11 июнь, 2018 45 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018-йил 11-июнь куни Жиззах вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Фахрадов Камол Жамолович ҳамда бошлиқ ўринбосари Нурбеков Алишер Абдурахмоновичлар Ғаллаорол туманида маданият соҳасида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида туманга ташриф бюрдилар.

    Дастлаб туман маданият бўлими-маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлишиб, марказдаги ходимлар фаолияти, тўгараклар ҳолати билан танишиб, соҳадаги мавжуд камчилик ва муаммоаларни бартараф этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтдилар.

      
     Шунингдек тумандаги 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига бориб, у ерда келгуси ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишиб, истиқболли режалар ҳусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шундан сўнг ходимлар билан суҳбат ташкил этилди ва суҳбат давомида К.Фахрадов мусиқа мактабида ўқувчилар учун ўтказилаётган машғулотларни янада такомиллаштириш, мусиқага қизиқиши баланд бўлган ёшларни ушбу масканга кўпроқ жалб этиш, иқтидорли ўқувчиларни туман, вилоят ва республика миқёсидаги танловларга доимий жалб қилиб бориш ва уларни доимий тақдирлашни тизимли йўлга қўйиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

       

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать