Бухоро Маданият коллежида Мақом кечаси

    11 июнь, 2018 31 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3391-сонли қарори ижроси юзасидан Бухоро маданият коллежи қошидаги “Мерос” ансамбли жамоаси томонидан жорий йилнинг 8 июнь куни Сатрларга битилган наво мавзусида “Мақом кечаси марифий тадбири ўтказилди.

         Тадбирда вилоятда фаолият кўрсатаётган болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбарлари ва анъанавий ижрочилик ва хонандалик бўлими ўқитувчилари фаол иштирок этдилар.

         Кечада вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Ю.Генжаев иштирок этиб қатнашчиларга мақом санъатини ривожлантириш бўйича вилоятда ўзига хос олиб борилаётган ишлар, хусусан миллий мусиқамиз гултожи бўлган Бухоро мақом мактаби ҳамда унинг бугунги кунда тутган ўрни ҳудудларда янги ташкил этилаётган мақом жамоалари ҳақида батафсил гапириб ўтди.

         Кеча дастуридан ўрин олган, Дугоҳ мақомидан “Гардуни дугоҳ”, “Сувораи дугоҳ”, Халқ куйи “Тановор”, Чустий ғазали билан “Бегоналардан”, Фузулий ғазали “Уфори муғулчаи бебоқча”, Наво мақомидан “Сараҳбори наво”, Қорий ғазали “Чапандози қаландари”, Бузрук мақомидан “Уфори уззол”, “Насри уззол” кеча қатнашчиларига ёрқин таъсурот қолдирди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать