Янгиободда ўқитувчи ва мураббийлар тақдирланди

    11 июнь, 2018 47 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 9 июнь куни  Янгиобод туман 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг томоша залида туман Маданият бўлими, болалар мусиқа ва санъат мактаби, Халқ таълими бўлими ва Касаба уюшмаси туман кенгаши билан ҳамкорликда 2017-2018 ўқув йилининг  мувафақиятли якунинига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга тумандаги мактабларнинг ўқитувчилари, нафақадаги фахрий ўқитувчилар таклиф этилди.

    Тадбир аввалида халқ таълими аълочиси, шоир Бекназар Тошбоев сўзга чиқиб йиғилганларни ушбу кун билан қутлади ва ўзининг шеърларидан парчалар ўқиб берди.

      

    Шундан сўнг туман Маданият бўлими, 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ва   Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг бадиий жамоалари биргаликда тайёрланган сўз усталари, хонандалар ва “Шўх қизлар” рақс ансамбили ўзларининг истеъдоди ва  маҳорати билан йиғилганларга хуш кайфият бағишладилар.

         

    Дастур сўнгида жамоат ишларида фаол, жонкуяр ўқитувчилар халқ таълими бўлимининг “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирландилар.

       

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать