Янгиободда кундузги оромгоҳлар бошланди

    08 июнь, 2018 287 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йилнинг 5 июнь куни Янгиобод  туман 1-сон умумий ўрта таълим  мактабида ташкил этилган кундузги болалар оромгоҳида туман Маданият бўлими, 19-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари, эстрада ҳонандалари,  театрлаштирилган  “Шов-шув” жамоалари  иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Концерт 1-умумий ўрта таълим  мактабининг спорт залида бўлиб ўтди. Спорт залга  овоз кучайтиргичлар мосламалари ўрнатилиб, гуллар билан безатилди. Концертда оромгоҳга бириктирилган ўқитувчилар ва оромгоҳдаги болалар иштирок этдилар. Болалар учун эстрада ҳонандалари томонидан ажойиб куй-қўшиқлар куйланди. Шундан сўнг “Шов-шув” жамоаси томонидан театрлаштирилган томошалари намойиш этилди. Тадбир давомида ҳар хил савол-жавобли ўйинлар ташкил этилиб, ўйинда ғолиб бўлган болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

    Тадбирдан 100 дан ортиқ ёшлар маданий хордиқ олдилар.

        

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать