"Болаларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш" акцияси

    07 июнь, 2018 39 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    2018 йил 1-июнь куни "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашув ва концерт дастурлари ташкил этилди.

     

    Жумладан, Қашқадарё вилояти Чироқчи маданият бўлими ва туман адлия бўлими билан ҳамкорликда "Болалар хуқуқий саводхонлигини ошириш" акцияси мактаб ўқувчилари иштирокида маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди. Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга ҳамкор ташкилотларнинг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

     

     

    Байрам тадбирлари давомида туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги "Ижодкор ёшлар" адабий тўгараги иштирокчиларини таниқли шоира Дилноза Камол билан ижодий ўчрашуви ташкил қилинди. Унда ёш ижодкорлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиш билан бирга ижод намуналаридан намойиш этишди.

     

     

    Акция ниҳоясида туман маданият ва истироҳат боғидаги амфитеатрда театрлаштирилган байрам концерт дастури ташкил этилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать