Вилоят ёшлар марказида “Расмлар кўргазмаси” бўлиб ўтди

    06 июнь, 2018 80 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 73-сонли буйруғи билан тасдиқланган тармоқ режасининг 16 банди ижросини таъминлаш мақсадида М.Ашрафий номидаги Бухоро Санъат коллежи ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар Кенгаши ташаббуси билан жорий йилнинг 5 июнь куни “Ёшлар маркази”да коллежнинг 1-5 гуруҳи “Ранг-тасвир” бўлимида таҳсил олувчи Рахимова Зилоланинг “Расмлар кўргазмаси”  ташкил этилди.

    Коллежи директори Д.Нематов ҳамда коллежнинг бошланғич ташкилот етакчиси Ш.Юнусова сўзга чиқиб, Зилолани бугунги илк кўргазмаси билан табриклашди ва унинг “Ватан мадҳи”, “Она диёр”, “Табиат олами” каби чизган расмлари меҳмонларимиз ва ёшларимиз қизиқишини уйғотгани ва доимо ижоддан тўхтамаслик кераклигини такидлаб ўтдилар.

    Кўргазманинг ташкил этилиши ва очилишида ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага Зилола ўз миннатдорчилигини билдирди ҳамда чизган расмларини мазмун-моҳияти билан меҳмонларимизга, ёшларимизга маълумот берди. Кўргазмага ташриф буюрган ижодкор ёшларимиз, унинг тенгдошлари, ўртоғи Рахимова Зилоланинг ижодини кўриб, кузатиб, бундай тенгдошлари билан фахрланишлари ҳамда кўп ютуқларнинг соҳиби бўлиб юришини чин қалбдан самимий айтиб ўтишди

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать