Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган "Вальс белых ночей" халқаро фестивал-конкурси

    06 июнь 2018, Среда
    39

    2018 йил 3-6 июнь кунлари Россия Федерацияси Санкт-Петерберг шаҳрида бўлиб ўтган "Вальс белых ночей" халқаро фестивал-конкурсида Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабидан иштирокчилар иштирок этишди. Танловда 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори А.А.Саидов, "Фортепиано" йўналиши ўқитувчиси Е.О.Садикова, "Доира" йўналиши ўқитувчиси Н.Н.Худайбердиев ҳамда "Доира" йўналиши ўқувчилари Астанаев Асрор, Султонмуродов Бобур,"Рубоб" йўналиши ўқувчиси Сулаймонов Диёрлар қатнашишди.

      Тақдирлаш маросимидан лавҳалар

     

     

     

    Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби Сочида бўлиб ўтадиган "Радуга талантов" халқаро фестивал-конкурсига таклифнома олди.

     

     "Доира" йўналиши ўқитувчиси Худайбердиев Неъматулло Нуритдинович "Гран-при" билан тақдирланди. 

     

    "Доира" йўналиши ўқувчис Султонмуродов Бобур фахрли 2-ўрин билан тақдирланди.

    Ангрен шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби танловда иштироки учун тақдирланди.

     

     

     "Фортепиано" йўналиши ўқитувчиси Садикова Елена Олеговна "Энг яхши концертмейстер" деб топилди ва диплом билан тақдирланди.

     

     "Доира" йўналиши ўқитувчиси Худайбердиев Неъматулло Нуритдинович тадбирда иштироки ҳамда педагогик махорати учун тақдирланди.

    "Рубоб" йўналиши ўқитувчиси Шерматов Бахром Шермаматович педагогик махорати учун тақдирланди.

     

    "Рубоб" йўналиши ўқувчиси Сулаймонов Диёр фахрли 2-ўрин билан тақдирланди.

     

    "Доира" йўналиши ўқитувчиси Худайбердиев Неъматулло Нуритдинович фахрли 1-ўрин билан тақдирланди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart