Андижонда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

    05 июнь, 2018 74 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

     

        Андижон вилояти маданият бошқармасида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Исмоилов раислигида вилоят маданият бошқармаси раҳбар-ходимлари, бошқарма тасарруфидаги “Фахрийлар кенгаши” аъзолари, вилоятда оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга масъул ходимлар, шоир ва ёзувчилар, “ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими хонандалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

        Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.

       Йиғилишни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Исмоилов кириш сўзи билан очиб, вилоятда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш ва бошқа масалалар бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқларни берди.

       Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи М.Саттарова, бошлиқ ўринбосари М.Курбанов, вилоят ёшлар театри директори М.Ҳамидов, вилоят мусиқали драма театри директори, режиссёр А.Асқаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист И.Жўраев, “Ўзбекконцерт” ДМ вилоят бўлими раҳбари М.Ҳакимов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Х.Кучкарова ва бошқаларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

        Йиғилиш якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога йўналтирилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать