Шаҳрисабз шаҳрида "Мусиқа жону дилим, юрагимда ватаним!" номли якуний ҳисобот концерти ўтказилди

    04 июнь, 2018 52 qashqadaryo Qashqadaryo yangiliklari

    9-март куни Шаҳрисабз шаҳри 20-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2017-2018 ўқув йили "Мусиқа жону дилим, юрагимда ватаним!" номли якуний театрлаштирилган ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.

     

     

    Ҳисобот концертини Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов кириш сўзи билан очди.

     

     

    Дастурда йил давомида кўрик-танлов ва фестиваллар совриндорлари ҳамда иқтидорли ўқувчилар ўзлари тайёрлаган дастурлари билан иштирок этишди.

     

     

     

    Ўқувчилар томонидан таёрланган саҳна кўринишлари барча йиғилганларга манзур бўлди.

     

     

     

    Тадбир якунида болалар мусиқа ва санъат мактаби битирувчи ўқувчиларига Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов битирувчилик гувохномаларини тантанали равишда топширди.

     

     

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар кенгаши томонидан 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби директори О.Мирзаевга 2017-2018 ўқув йилида ёшларни ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаб, уларнинг ташаббускорлигини юзага чиқаришда ва мустаҳкам ҳамкорлик учун махсус ташаккурнома билан тақдирланди.

     

     

     

     Тадбирда Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи С.Сайимов, Маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис Ш.Шодиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, "Эл-юрт ҳурмати" ордени сохиби Элмурод Боймуродов, Амир Темур номидаги моддий маданият музейи директори Н.Хушвақтов, Шаҳрисабз шаҳар ва туман, Чироқчи, Китоб тумани маданият бўлимлари бошлиқлари, вилоят мақом ансамбли бадиий раҳбари Ё.Бозоров, Қарши санъат коллежи директори Д.Мадиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар кенгаши раиси Ш.Исломов ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать