Namangan viloyati Uchqo'rg'on tumanida

    04 июнь, 2018 47 namangan Namangan yangiliklari

          2018 йил 2 июнь куни Учқўрғон туман 12-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 1-июнь “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” ҳамда битирувчи ўқувчиларнинг йиллик хисобот концерт дастури  намойиш этилди. Концертга шу мактабда тахсил олаётган ўқувчилар ҳамда ота-оналар ташриф буюришди.

         Бошловчи М.Махкамова ўз табригини ҳамда 2017-2018 ўқув йилида эришган ютуқлар тўғрисида қисқача маълумот берди ва концерт дастурини очиб бериш учун сўзни мактаб директори С.Эргашевага берди. Мактаб директори барча ўқувчиларни        1-июнь “Халқаро болаларни химоя қилиш куни” билан табриклади. Сўнгра барча ўқитувчиларни  махоратларини аямай, чин юракдан мехнат қилаётганликлари учун миннатдорчиликларини билдириб дастурни очиқ деб эълон қилдилар.  Дастур аввалида сахнага битирувчи ўқувчилар таклиф қилинди. Битирувчи ўқувчиларга гувохнома топширилди ҳамда 2017-2018 ўқув йилида ютуқларга эришган ўқитувчилар  “Ташаккурнома”, Халқаро ва Республика танловларида фахрли ўринларни олган ўқувчилар “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар.

          Концертда мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ва битирувчилари иқтидорларини намойиш қилишди. Ўқувчилар мумтоз қўшиқлар, дилтортар наволар, жозибадор рақслар билан ташриф буюрган мехмонлар дилларини хушнуд этишди.   

           Жумладан, дастурда  доирачилар ансамбли, Ўзбек халқ чолғулари оркестри “Консерт вальси”, “Чипполино”, Скрипкачилар ансамбли “Венгерский танец”, Зарбли ва дамли чолғулар синфи ўқувчилари ижросида “Биринчи қадам”, Саксофон синфи ўқувчиси Ғайбуллаев Фаёзбек ижросида “Тико-тико” куйлари билан томошабинларга хуш кайфият улашдилар.

          “Юлдузча” рақс дастаси “Хоразмча”, “Наманган тановори”, “Наманганнинг олмаси” рақсларини зўр махорат билан ижро этиб, мехмонларга кўтаринки кайфият ҳадя қилишди.

           Фортепиано синфи ўқувчилари Сотволдиев Жамшид ҳамда  Каримова Мафтуна ижросида “Воспоминаные о детстве” хамда Хошимжанова Мубина ҳамда Эргашбоева Райхона О.Абдуллаеванинг  “Попури” куйларини ижро этиб томошабинларда фортепианога бўлган қизиқишларини янада оширдилар.

           Анъанавий хонандалик синфи ўқувчилари ижросида “Фарғона рубоийси” рақсида “Юлдузча” рақс дастаси, Академик вокал синфи ўқувчиси Собиржонов Фаррух ижросидаги “Я встретил девушку”, Эстрада вокал ансамбли ижросидаги “Мажнунтол”, қўшиқлари томошабинларга манзур бўлди.

           Театр синфи ўқувчилари “Қичқир хўроз” спектаклидан лавха намойиш этдилар. эстрада хонандалиги синфи ўқувчиси Ўлжабоева Севара ижросидаги “Хайр мактабим” қўшиғи билан дастур якунланди.

           Концерт сўнгида ота-оналардан вакиллар чиқишди. Ўқувчиларга берилаётган эътибор учун аввало юртбошимизга,  мактаб маъмуриятига ҳамда БМСМда фаолият юритаётган барча ўқитувчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать