“Бахтли болалик!”

    04 июнь, 2018 82 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2018 йил 1-июн  куни  Янгиобод  туманидаги “Маданият ва истирохат боғи”да  туман ҳокимлиги, туман маданият бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва хамкор ташкилотлар билан биргаликда “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб  “Бахтли болалик!”  шиори остида  байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Маданият ва истирохат боғи байрамона гуллар, рангбаранг шарлар билан безатилди. Боғда туман тадбиркорлари учун  махсус савдо расталари ажратилди.

      

    Тадбирда 19 – сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби ҳамда Маданият бўлимининг амалий санъат тўгараги иштирикчилари ва ўқитувчилари  томонидан  амалий санъат (тўқувчилик, зардозлик) наъмуналари кўргазмаси намойиш этилди. Байрам тадбирига “Юлдузча” мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, туман ХТМФМТ ва ТЭБ бўлимига қарашли мактаблар ўқувчилари ва уларнинг ота оналари,  коллеж ўқитувчи ва ўқувчилари, маҳалла фаоллари, туман ташкилот раҳбар ва ходимлари таклиф этилди.

    Тадбирни Янгиобод тумани ҳокими Матиев Икром Синдорович  кириш сўзи билан очиб, барча болажонларни 1 июнь  “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрами билан табриклади. 

       

    Сўнг байрам тантаналарига кўтаринки рух бағишлаш мақсадида, туман Маданият бўлими ва 19 – сонли болалар мусиқа ва саънат мактаби кошида очилган бадиий хаваскорлик жамоалари томонидан таёрланган байрам дастурлари намойиш этилди. Улар ўз саънатлари билан байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахшида этишди. Шундан сўнг байрам муносабати билан туман Мактабгача таълим бўлими томонидан 21 нафар кам таминланган оилалар фарзандлари совғалар билан тақдирланди. Байрам давомида тадбир ташкилотчилари томонидан болажонлар учун ҳар хил қувноқ ўйинлар ташкил этилиб, ўйин ғолиблари Ёшлар иттифоқининг эсталик совғалари билан тақдирландилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать