“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

    04 июнь, 2018 444 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    1-июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”ни Фориш туманида кенг нишонлаш шунингдек, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш,  қўшиқчилик, рақс санъати ва созандалик, рассомчилик санъати, ҳунармандчилик ва амалий санъатига  меҳр уйғотиш ҳамда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни санъатга бўлган қизиқишларини  кучайтириш, маданият ва аҳоли дам олиш марказига жалб қилиш, иқтидорли, истеъдодли ёшларни кашф қилиш ва уларнинг ижодини кенг тарғиб  қилиш мақсадида, 2018-йил 1-июн куни Фориш туман Маданият бўлими ташаббуси билан, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, таълим, фан ва маданият ходимлари Касаба уюшмаси туман Кенгаши, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлими, туман Адлия бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 18-сон болалар ва мусиқа санъат мактаби, “Баркамол авлод” болалар  маркази биргаликда маданият ва  аҳоли дам олиш марказида  Баркамол авлод-Ватан таянчи!”, “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”, “Менинг хуқуқим-бахтли болалигим” шиорлари остида “Ёз ўтсин соз” фестивали ҳамда “Китоблар байрами” юқори савияда ўтказилди.

    Фестивалда  туман ҳокими Абдували Мустанов табрик сўзига чиқиб, йиғилганларни, болаларни байрам билан қизғин муборакбод этди.

      

    Фестивал доирасида Ёш рассомлар”, “Санъатсевар болажонлар” кўрик-танлови, “Истеъдодли болажонлар” ҳунрамадчилик ва амалий санъат кўргазмаси ташкил этилди ва ўтказилди. Фестивал доирасида ўтказилган “Ёш рассомлар” кўрик-танлови икки йўналишда жумладан: “Сўлим табиат”, “Олам менинг тассавуримда”,  “Юртимда байрам” мавзуларида қоғозга плакат усулида ва эркин мавзуда асфалтга расм чизиш бўйича ташкил этилди. Танловга тумандаги 5-6-7-8-12-15-17-28-30-47-55-сон мактабларнинг 5-10-синф ўқувчиларидан 30 нафари ижодий ишлари билан қатнашдилар.  Фестивал доирасида ўтказилган “Ижодкор болажонлар” кўрик-танловида тумандаги  1-2-5-55-сон мактаблардан 6 нафар ўқувчиларнинг  ҳунармандчилик,  қўл меҳнатига ҳос намуналар, амалий санъат асарлар кўргазмаси намойиш этилди.  Шунингдек фестивал доирасида ўтказилган  “Санъатсевар болажонлар” байрам дастурида 1-2-3-4-5-мактабгача таълим муассасалари ва 1-5-12-17-27-33-55-сон мактабларнинг 1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган  қўшиқ, рақслардан тузилган 50 нафарга яқин тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг байрам дастурлари намойиш этилди.

        

    Фестивалнинг ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра:

    “Ёш рассосмлар” кўрик-танловида  12-мактаб ўқувчиси Шухратов Ахлиддин 1-ўринни, 5-мактаб ўқувчиси Усмонова Диёра 2-ўринни, 8-мактаб ўқувчиси Тўйматов Умид 3-ўринни қўлга киритдилар ва фестивал ташкилотчиларининг дипломи ва ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.

      “Ижодкор болажонлар” кўрик-танловининг  ҳунармандчилик  қўл меҳнати ва амалий санъат йўналиши бўйича  55-мактаб ўқувчиси Нуруллаева Севинч 1-ўринни, 5-мактаб ўқувчиси Худойбердиева Рухсора 2-ўринни, 1-мактаб ўқувчиси Насиббекова Зарина 1-ўринга эга бўлдилар ва фестивал ташкилотчиларининг дипломи ва ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.

        “Ижодкор болажонлар” кўрик-танловининг ҳайкалтарошлик йўналишида 2-мактабнинг ўқувчиси Тиллабеков Сарвар 1-ўринга муносиб топилиб, фестивал ташкилотчиларининг дипломи, ҳомийларнинг совғалари билан тақдирланди.

    “Санъатсевар болажонлар” байрам дастурида эса “Энг чиройли  сахна либоси”  номинацияси билан 1-сон “Ғунча” мактабгача таълим муассасаси жамоаси “Энг яхши бадиий жамоа” номинацияси билан 5-сон “Лола” мактабгача таълим муассасаси бадиий жамоаси, “Энг қувноқ жамоа” номинацияси билан 3-сон “Бинафша” мактабгача таълим муассасаси жамоаси ва 1-5-12-17-27-33-55-сон умумтаълим мактабларининг жамоалари фестива ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари, ҳомийларнинг совғалари билан тақдирландилар.

           

    Шунингдек фестивал давомида маданият ва аҳоли дам олиш марказида ташкил этилган бадиий хаваскорлик тўгаракларидан “Болалар эстрада қўшиқчилиги”, “Катталар ва болалалар рақси”, “Болалар қўшиқчилиги” тўгараклари, “Шодиёна” рақс гурухи ҳамда 18-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан катта байрам дастурлари намойиш этилган бўлса, туман Адлия бўлими билан биргаликда қизиқарли савол-жавоблар орқали болаларнинг хуқуқий саводҳонлиги синовдан ўтказилди ҳамда болалар ўртасида туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби томонидан югуриш марафони спорт мусобақаси ҳам ташкил этилди. Тумандаги кўзи ожизлар кутубхонаси, АРМ ва барча кутубхоналар томонидан 1-июн халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мавзулардаги китоб кўргазмалари ташкил этилди.

    Фестивалга 170 нафардан ортиқ ёш иштирокчилар жалб этилиб,  400 нафарга яқин томошабинларнинг иштироки таъминланди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать