Namangan viloyatida "An'anaviy gul bayrami"ning g'oliblari taqdirlandi

    04 июнь, 2018 79 namangan Namangan yangiliklari

    “Гул байрами” ғолиблари муносиб тақдирланди

    Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” хиёбонида 58-анъанавий “Гул байрами”нинг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва ходимлари, хорижлик меҳмонлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

    Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозаров сифат жиҳатидан такомиллашиб бораётган асл ва навқирон “Гул байрами” билан йиғилганларни самимий табриклади. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос анъаналари борлиги, шу маънода дунёнинг саноқли давлатларидагина ўтказиладиган “Гул байрами” наманганликларга фахр ва ғурур бағишлашини таъкидлади.

    Танлов натижаларига кўра, олий ўринга сазовор бўлган “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акционерлик жамияти ҳамда профессионал гулчи Мирзоҳид Холмирзаевлар “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

    Шунингдек, 10 дан ортиқ номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда гулчилар ҳам муносиб тақдирландилар.

    Ўзбекистон халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Мирза Азизов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Самандар Ҳамроқулов, эстрада хонандалари Отабек Мамазоитов, Малика Эгамбердиева, Гуласал Абдуллаева, Муниса Ризаева, Қиличбек Мадалиев ҳамда “Тошкент зеболари” рақс гуруҳининг чиқишлари байрам тантаналарига кўрк бағишлади.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать