“Ёшлар — келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”нинг вилоят босқичи

    04 июнь, 2018 44 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчисининг 2018 йил 19 февралдаги 2632-хҳ-сонли топшириғи ҳамда Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг “Ёшлар-келажак бунёдкори!”шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ўтказиш тўғрисидаги 2018 йил 8 февралдаги 4-сонли мажлис баёни ижроси юзасидан 2018 йил  21 февралдаги “Ёшлар келажак бунёдкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Маданият вазирлигининг 107-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида.

     “Ёшлар – келажак бунёдкори!” шиори остида ўтказиладиган “Ёшлар фестиваллари” концепциясига мувофиқ Фестивалнинг биринчи саралаш босқичи – барча таълим муассасаларида жорий йилнинг
    20 мартига қадар ўтказилди. Биринчи босқичга жами 5314 нафар (“Ёш қўшиқ ижрочилари” фестивалига 3698 нафар, “Ёш чолғу ансамбллари ва оркестрлари” фестивалига 1481 нафар, “Талабалар театр студиялари” фестивалига 135 нафар ёшлар) ёшлар ариза топширган.

    Фестивалнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 20 апрелга қадар барча туман ва шаҳарларда ўтказилди. Иккинчи босқичи якунига кўра “Ёш қўшиқ ижрочилари” фестивалида 35 нафар, “Ёш чолғу ансамбллари ва оркестрлари” фестивалида 18 та жамоа вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

    “Ёшлар фестивали”нинг вилоят босқичи 2018 йил 30 май куни Гулистон шаҳрининг “Дўстлик” маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилиб, “Ёш чолғу ансамбллари ва оркестрлари” йўналишида 16 та жамоа ҳамда “Ёш қўшиқ ижрочилари” йўналишида эса 30 нафар ёшлар иштирок этди. Фестивал давомида 3 та жамоа ва 10 нафар ёшлар ғолибликни қўлга киритди. Фестивалнинг тақдирлаш маросими ва гала-концерт Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да ташкил этилди. Гала-концерт 950 нафар ёшлар иштирокида ўтказилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать